Конституцияни такомиллаштириш жараёнида қуйи бўғин вакиллари ўз таклифлари билан фаол иштирок этмоқда

01.06.2022, 10:43

Конституцияни такомиллаштириш жараёнида қуйи бўғин  вакиллари ўз таклифлари билан фаол иштирок этмоқда

O'zLiDeP Шайхонтоҳур туман Кенгаши ва Тошкент Метрополитени қошида очилган Бошланғич партия ташкилоти билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича тузилган миллий комиссия ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда ЎзЛиДеПнинг иштироки” мавзуида тадбир ташкил этилди.

- Амалдаги Конституция мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқ ва катта ўзгаришларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори ва энг асосий кафолати бўлиб келди. Буни эътироф этган ҳолда Асосий қонунимизни жамиятдаги бугунги реал воқеликка, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга, шиддатли ислоҳотлар ўзанига мослаштириш бугунги куннинг асосий талабидир. Зеро, кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган, жамиятимизни тубдан ўзгартираётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида белгилаб олинган залворли мақсадлар мужассам. Бу эса мустақил юртимизнинг бугуни ва эртасини ҳал қилувчи жараёнлар даврига кириб келганимизни яққол намоён қилиб турибди. Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида илгари сурилаётган, моҳиятан мутлақо янги вазифалар, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида акс этган эзгу мақсадлар, умидбахш интилишлар – шунга мос конституциявий-ҳуқуқий макон яратилишини зарурат қилиб қўймоқда, - дейди O‘zLiDeP Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари О.Аширов.

Дарҳақиқат, бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлигини кўришимиз мумкин.

Тадбир иштирокчилари ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    507
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+