Конституцияни такомиллаштириш борасида маҳаллий кенгаш депутатлари ўз таклифларини билдирди

01.06.2022, 17:19

Конституцияни такомиллаштириш борасида маҳаллий кенгаш депутатлари ўз таклифларини билдирди

O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгаши томонидан Бош қомусимиз ислоҳотига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда сўз олган O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари–аппарат раҳбари Илҳом Ботиров Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб берганлиги, “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил устувор бўлганлиги, бугунги улкан ўзгаришлар мамлакатимиздаги ўрта синфнинг асосини ташкил қилувчи сиёсий куч партия электорати манфаатларига ҳам тўла мос келишлиги, партия дастурида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, ор-номуси, эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилгани алоҳида таъкидлади.

Суҳбат давомида бош қомусимиз бўлган Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, бу жараёнда маҳаллий кенгаш депутатларининг ҳам-фикр мулоҳазалари муҳим ахамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида партия фаолларининг таклиф мулоҳазалари умумлаштирилди.

Нодир Тўраев,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    590
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+