Депутатлар болажонларни байрам билан қутлаб, уларга совғалар улашди

01.06.2022, 17:24

Депутатлар болажонларни байрам билан қутлаб, уларга совғалар улашди

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни дунё болалари учун энг қувончли байрамлардан бири. Ахир болалар ҳаётимиз мазмуни, унинг энг гўзал, қувончли ва энг муҳим қисмидир.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами мамлакатимизда ҳам ҳар йили ўзига хос нишонланади. Сабаби, Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқдир.

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами муносабати билан Махаллий Кенгаш депутатлари, O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Олимхон Бабаханов, Ғиёсиддин Бабаханов ва Қобилжон Дадабоевлар ташаббуси билан  “Ҳар бир болага меҳр-эътибор!” шиори остида Наманган шаҳридаги псиҳофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйида парваришланаётган кўнгли ярим болажонлар ҳолидан ҳабар олинди.

Ушбу масканда парваришланаётган 31 нафар болажонларни байрам билан қутлаб, уларга совға-саломлар улашилди.

  • Кўрилди
    550
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+