Бор меҳримиз сенга болажон!

01.06.2022, 17:27

Бор меҳримиз сенга болажон!

Болалик - ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Боиси, у ҳар бир мурғак қалб учун ташвишлардан йироқ, эзгуликка тўла лаҳзалардир. Шу сабаб 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни энг қувончли байрам сифатида бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ҳамда ЎзЛиДеП Чилонзор туман Кенгаши, Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Баҳодир Зиёвиддинов ташаббуслари билан туманнинг “Шухрат” ва “Хайробод” маҳаллаларида сана муносабати билан “Бор меҳримиз сенга болажон” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида болажонлар билан қизиқарли ўйинлар ташкиллаштирилди, куй-қўшиқлар янгради ва ширинлик ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Дарҳақиқат, бугун эртамиз эгаларига кўрсатилаётган эътибор келажакда уларнинг Ватанга садоқатли, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб етишишида муҳим омил ҳисобланади.

  • Кўрилди
    497
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+