Вобкентлик ишбилармон аёллар аниқланди

03.06.2022, 10:26

Вобкентлик ишбилармон аёллар аниқланди

Айни пайтда O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан анъанавий тарзда ҳар йили ташкил этиладиган  “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичлари ўтказилмоқда.

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар моҳиятини аёллар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган.

O’zLiDeP Вобкент туман Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида  кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Тадбирда танлов иштирокчилари ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб, 5 та йўналиш бўйича ўз маҳоратларини синаб кўрдилар.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига биноан фахрли 1-ўрин тумандаги “Chinar  Mishroom" хусусий корхона раҳбари Чинора  Юсуповага берилди. 2-ўринни якка тартибдаги тадбиркорлардан бири  Нигора Холова эгаллаган бўлса, 3-ўрин тадбиркор аёл Шахноза Аминовага насиб этди.

  • Кўрилди
    574
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+