Жиззахдаги ҳарбий қисмда Асосий Қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тадбир ташкил этилди

03.06.2022, 10:29

Жиззахдаги ҳарбий қисмда Асосий Қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тадбир ташкил этилди

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан Жиззах гарнизонида тадбир ташкил қилинди.

Партия фаоллари, депутатлар ҳамда Шароф Рашидов туманидаги “Н” ҳарбий қисми зобит ва аскарлари иштирок этган тадбирда, Тараққиёт стратегиясининг еттинчи йўналишда белгиланган  ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини ҳар томонлама кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида муҳокама қилинган масалалар юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар умумлаштирилиб, чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди. Шунингдек, ҳарбийлар томонидан Асосий Қомусимизни такомиллаштириш юзасидан билдирилган таклифлар шакллантирилди.

 Холбек АСАТОВ,

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    442
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+