“Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳасида қатнашган қорақалпоғистонлик фаол ёшларга сертификатлар топширилди

03.06.2022, 10:35

“Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳасида қатнашган қорақалпоғистонлик фаол ёшларга сертификатлар топширилди

Аввал хабар берганимиздек, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси  томонидан  “Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳаси доирасида  ўқув-семинар  ташкил қилинган эди.

Лойиҳанинг мақсади эса ёшларнинг тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига қизиқишини янада кучайтириш, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талаба-ўқувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш борасида маҳаллабай  тизимида  ишлаш  ва  жамиятда   ишбилармон,  тадбиркор  ёшлар ҳисобини оширишдан  иборат. 

Айниқса “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини  такомиллаштириш  ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни  қисқартириш  бўйича  давлат сиёсатининг  устувор  йўналишлари  тўғрисида”ги  Ўзбекистон   Республикаси  Президентининг  фармонлари  ижросини  таъминлашдан иборат. 

ZOOM  платформаси орқали онлайн тарзда ўтказилган ўқув-семинарда тегишли соҳа вакиллари бугунги  кунда  битирувчи  ёшларимизга жуда катта имкониятлар берилаётганлиги  ва бу имкониятлар келажагимиз  ёшларини тадбиркорлик ва фермерлик соҳасини ривожлантириш орқали мамлакатимиз равнақига улкан ҳисса қўшиши ҳақида гапириб,  ёшлар учун берилаётган имтиёзлар хақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Ўқув – семинарга   O’zLiDeP  Қорақалпоғистон   Республикаси  туман ва шаҳар Кенгашларидаги “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари,  тадбиркорликка қизиқувчи талаба ёшлар иштирок этди.  

Лойиҳа доирасида ўтказилган ўқув-семинар давомида ўз бизнесини   бошламоқчи бўлган ва тадбиркорликка қизиқиши бор ёшларнинг ҳам бизнес режалари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Лойиҳа доирасида ташкил қилинган мазкур ўқув-семинарда ҳам ташаббус кўрсатган Қорақалпоғистон Республикаси “Ёшлар қаноти”нинг бир қатор фаол ёшларига O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг  сертификатлари ва соҳага оид қўлланмалари топширилди.    

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши  матбуот хизмати

  • Кўрилди
    423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+