O‘zLiDeP депутатлари Конституциявий ислоҳотларга бағишлаб ёшлар билан учрашув ўтказди

03.06.2022, 10:50

O‘zLiDeP депутатлари Конституциявий ислоҳотларга бағишлаб ёшлар билан учрашув ўтказди

O‘zLiDeP Наманган шаҳар ва Давлатобод туман Кенгаши томонидан Наманган Муҳандислик технология институтида “Депутат ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлари Қобилжон Дадабоев ва Соҳибахон Гаппаровалар иштирок этди.

Халқ вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича тузилган миллий комиссия, унинг вазифалари хусусида сўз юритилди. Бош қомусимиз бўлган Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, бу жараёнда ёшларнинг фикр-мулоҳазалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорлари ва истеъдодларини кенг намоён этишга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўҳталиб ўтилди.

Талаба ёшлар томонидан Конституциямизни такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар билдирилди ва улар ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олдилар.

 Тадбир сўнггида бир гуруҳ фаол ёшларга депутатнинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    538
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+