Бош Қомусимиз тобора мукаммалашмоқда!

03.06.2022, 10:55

Бош Қомусимиз тобора мукаммалашмоқда!

Қибрай тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усманова бошчилигида туман маҳаллаларида фаолият олиб борувчи маҳалла оқсоқоллари, оила ва хотин-қизлар бӯйича маслаҳатчилар, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари учун ташкил этилган давра суҳбати Конституциявий ислоҳотларга бағишланди.

Маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакилларининг мамлакатимиз Конституциясига ӯзгартиришлар ва янгиланишлар киритиш борасидаги фикр ва ташаббуслари тингланган тадбирда депутат Дилбар Усманова маъруза қилди.

Янги Ӯзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифаларга давлат Қомусини мослаштириш ва уни чянада такомиллаштириш бугунги куннинг асосий талаби эканини уқтирди.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида “Менинг Конституциям” онлайн платформаси ишга туширилгани, унда ўз таклифларини ёзиб қолдиришлари мумкинлиги, нафақат онлайн платформага балки, маҳаллалар, халқ депутатлари Кенгашлари, 1341 call-маркази, почта, шу жумладан электрон почта ҳамда Телеграм махсус боти (@meningkonstitutsiyam_bot) орқали юбориш имкониятига ҳам эга эканликлари борасида маълумот берди.

Қиритилиши кутилаётган ўзгаришларда ҳар бир фуқаро томонидан келган таклиф диққат билан ўрганилиб қўшилишини, таъкидлади.

Давра суҳбати якунида унда қатнашган иштирокчилар томонидан илгари сурилган ҳар бир таклиф атрофлича муҳокама қилиниб, қайд этиб қўйилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    486
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+