Ишчи гуруҳ фаолияти: Булоқбошида чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш юзасидан қилинаётган ишлар ўрганилди

03.06.2022, 15:01

Ишчи гуруҳ фаолияти: Булоқбошида чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш юзасидан қилинаётган ишлар ўрганилди

O‘zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил - Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш, чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш йўналишидаги 32-мақсадни амалга ошириш юзасидан маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойларга тушиб, туман маҳаллаларидаги чорвадорлик билан шуғулланувчи аҳоли вакиллари, тадбиркор ва фермерлар фаолияти билан танишди, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди ва ҳал этиш чораларини кўрди.  

Ишчи гуруҳ аъзоларининг дастлабки манзили Булоқбоши тумани “Шарқ юлдузи” МФЙ Таяка кўчаси 73-уйда яшовчи фуқаро Эшматов Араббой хонадонида бўлди.

-Чорвачилик йўналишдаги тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш бизнинг ҳам вазифамизга айланган. Ҳозирги кунда хонадонимда 11 бош қорамол ва 23 бошдан зиёд қўй-қўзиларим бор. Ҳар куни ҳонадонимдаги сигирларимдан 30-35 литр сут соғиб олиниб, халқнинг эҳтиёжига етказиб беряпмиз, -дейди хонадон соҳиби, чорвадор Араббой Эшматов. Келажакда булар сонини янада кўпайтириб мен ўзим бошчилигимда фарзандаларим ва набираларим кўмагида чорвачилик фермер хўжалигини ташкил этиш ниятидаман.

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида ишчи гуруҳ аъзоси, халқ депутатлари Булоқбоши туман Кенгаши депутати Шамсиддин Каримов мазкур соҳа ривожи учун маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда самарали ишлар ташкил этилаётганини билдириб ўтди. Ўрганишлар якунида  чорвадор А.Эшматовнинг  мурожаати таҳлил қилиниб,  ечими бўйича O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан тегишли ташкилотга сўров чиқариладиган бўлди.

  • Кўрилди
    561
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+