Конституциявий ислоҳотлар жараёнида тиббиёт ходимлари ҳам ўз таклифлари билан иштирок этяпти

03.06.2022, 17:07

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида тиббиёт ходимлари ҳам ўз таклифлари билан иштирок этяпти

 Ҳозирги кунда O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳар Кенгашларида, депутатлик гуруҳларида, электорат вакиллари  орасида ва  қуйи бўғинларда бош қомусимизни такомиллаштириш юзасидан очиқ мулоқот, давра  суҳбат ва учрашувлар ташкил қилинмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг бири Нукус  туман  тиббиёт  бирлашмасига  қарашли  бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтди.  

Тадбирда сўз олганлар Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга  мўлжалланган  тараққиёт стратегиясидан келиб чиқиб, маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли ўртасида маънавий муҳитни шакллантириш, маънавий-маърифий муҳитни янада барқарорлаштириш мақсадида кейинги йиллари “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимиз фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни  жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда кучли фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида белгиланганлигини  алоҳида  таъкидлади.

Бош қомусимизга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини  белгиловчи улуғвор  ғоя  “Инсон қадри учун” шиори яққол ифодаланиши лозим.  

Мулоқот давомида Конституциямизни ислоҳ этиш жараёнида  иштирокчиларнинг  фикр ва таклифлари  ҳам тингланди.

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши  матбуот хизмати

  • Кўрилди
    543
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+