Мирзачўлда конституциявий ислоҳотларнинг моҳияти ва заруриятига бағишланган тадбир ташкил этилди

03.06.2022, 17:09

Мирзачўлда конституциявий ислоҳотларнинг моҳияти ва заруриятига бағишланган тадбир ташкил этилди

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан маҳаллаларда, таълим масканларида, корхона ва муассасаларда Конституциявий ислоҳотларга бағишланган тадбирлар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги шундай тадбирлардан бири – Мирзачўл туман ирригация бўлимида ташкил этилди.  Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда ташкилот ходимлари иштирок этган тадбирда Конституциявий ислоҳотларнинг моҳияти ва зарурияти ҳақида атрофлича сўз юритилди. Билдирилган асосли таклифлар умумлаштирилди.

Тадбир давомида шунингдек, “Менинг Конституциям” онлайн платформаси ишга туширилгани, ҳар бир фуқаро ўз таклифини  1341 call-маркази, почта, шу жумладан электрон почта ҳамда Телеграм махсус боти (@meningkonstitutsiyam_bot) орқали юбориш имкониятига эга эканлиги ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.

Рустам Ачилов,

O’zLiDeP Мирзачўл туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    679
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+