Конституциявий ислоҳотлар жараёнида партия фаоллари таклифлар беряпти

03.06.2022, 17:17

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида партия фаоллари таклифлар беряпти

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP  депутатлик гуруҳи ҳамда туман партия ташкилотлари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича тузилган миллий комиссия ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O’zLiDePнинг иштироки тўғрисида ва бу борада Тошкент шаҳар партия ташкилотининг галдаги устувор вазифалари”  мавзусидаги кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, O`zLiDeP туман Кенгашлари раислари, аппарат раҳбарлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, туман Кенгашларидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбарлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Дарҳақиқат, бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлигини кўришимиз мумкин.

Мажлисда мавзуга тегишли долзарб вазифалар кўриб чиқилди ва галдаги амалга ошириладиган ишлар белгиланиб олинди. Тадбир иштирокчилари ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    531
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+