Жиззахлик мактаб ўқитувчилари конституциямизни такомиллаштириш жараёнида фаол иштирок этмоқдалар

06.06.2022, 17:12

Жиззахлик мактаб ўқитувчилари конституциямизни такомиллаштириш жараёнида фаол иштирок этмоқдалар

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан партия Жиззах шаҳар Кенгаши билан  ҳамкорликда шаҳардаги 18-умумтаълим мактабида Конституциявий ислоҳотларга бағишланган очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, педагоглар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

-Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида илгари сурилаётган, моҳиятан мутлақо янги вазифалар, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида акс этган эзгу мақсадлар, умидбахш интилишлар – шунга мос конституциявий-ҳуқуқий макон яратилишини зарурат қилиб қўймоқда, - дейди Ш.Рашидов туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Нигора Асқарова. – Янги Ўзбекистон остонаси эса мактабдан бошланади. Шу сабаб, ўқитувчилар, шунингдек мактаб битирувчиларининг таклифларини эшитиш ўта муҳим.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, 100 га яқин ўқитувчиларнинг меҳнат қилиши ва 1250 нафардан ошиқ ўқувчилар таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган 5 қаватли замонавий ушбу таълим муассасаси айнан сўнгги йилларда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик жараёнларининг мевасидир. Қолаверса, жойлардаги зиёлилар қатламининг ўзагини ташкил қилувчи ўқитувчи ва мураббийлар таълим тизимида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бевосита иштирокчиларидир.

Очиқ мулоқот давомида иштирокчилар томонидан Асосий Қомусимизни такомиллаштиришга оид бир қанча асосли таклифлар билдирилди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+