“Ишбилармон аёл - 2022” кўрик –танловининг Қонликўл туман босқичи бўлиб ўтди

06.06.2022, 17:32

“Ишбилармон аёл - 2022” кўрик –танловининг Қонликўл туман босқичи  бўлиб ўтди

Ҳар  йили  анъанавий  тарзда ўтказилиб келинадиган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қонликўл туман босқичи бўлиб ўтди.   

Танловда тумандаги 10 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизларимиз ўзларининг кўргазма маҳсулотлари билан иштирок этишди. 

- 2018 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келаман, – дейди танлов иштирокчиси “Қонликўл файз” оилавий корхонаси раҳбари У.Жолдасбаева. - Асосан фаолиятимиз турли хил бежирим пардаларни  хоридорнинг талабидан келиб чиқиб, тикиб берамиз. Маҳсулотларимиз ички бозорда ўз харидорига эга. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириш ниятидамиз. Бу каби танловлар биз тадбиркорларга янада ўз устимизда ишлашга, изланишга бир-биримиз билан тажриба алмашишда ўрни беқиёс.

Танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан энг муносиб деб топилган  ишбилармон аёллар саралаб олинди.

Танлов  якунида  эса 3-ўринни якка тадбиркор Р.Ўсербаева,  2-ўрин яна бир якка тадбиркор Ф.Шапиевага насиб  этган  бўлса,  1-ўринни “Қонликўл файз” оилавий корхона раҳбари У.Жолдасбаева насиб этди ва танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Танловда ғолиб бўлганлар ва фаол иштирок этган хотин-қизларга партиянинг туман Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.      

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    541
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+