Партия вакиллари “Зарафшон бўрдоқичилик” МЧЖ фаолияти билан танишдилар

06.06.2022, 17:33

Партия вакиллари “Зарафшон бўрдоқичилик” МЧЖ фаолияти билан танишдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов учрашувлари давомида Қизилтепа туманидаги “Зарафшон бўрдоқичилик” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур МЧЖда бугунги кунда 1000 дан ортиқ қорамоллар, 6000 минг бошдан ортиқ бўрдоқига боқилаётган қўйлар арзон ва сифатли гўшт маҳсулотлари билан вилоят ва туман аҳолисини таъминлаб келмоқда. Шунингдек фаолиятимизни янада кенгайтириш мақсадида Президентимизнинг 2020 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги” қарори асосида “Зарафшон бўрдоқичилик” МЧЖ негизида  “Қизилтепа қоракўлчилик кластери” МЧЖ ташкил этилди. Кластерда ҳозирда бириктирилган 127 хўжалик юритувчи субъектларда иккиламчи шартномалар тузилди, улар тасарруфидаги 61 950 минг бош майда шохли моллар парваришланиб, қоракўлчилик тармоғини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда.

Энг қувонарлиси “Зарафшон бўрдоқичилик” МЧЖда 2011 йилдан бўён партиянинг қуйи бўғини фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, партия ғояларини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Суҳбат давомида партия етакчиси корхонада амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижаларни юқори баҳолаб, ушбу жамоада йиллар давомида шакллантирилган ўзаро аҳиллик ва садоқат  эътирофга лойиқлигини алоҳида таъкидлади. Келгусидаги истиқболли лойиҳалар юзасидан қимматли тавсия ва таклифларини бериб ўтди.

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

  • Кўрилди
    547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+