Конституциявий ислоҳотлар: Наманган шаҳридаги маҳалла ёшлар етакчилари ўз таклифлари билан фаол қатнашди

06.06.2022, 17:47

Конституциявий ислоҳотлар: Наманган шаҳридаги маҳалла ёшлар етакчилари ўз таклифлари билан фаол қатнашди

Шу кунларда жойларда Конституцияни янада такомиллаштириш юзасидан турли тадбирлар ташкил этиляпти, кенг аҳоли вакиллари ўз таклифлари ва мулоҳазалари билан қатнашмоқда.

Бошланган конституциявий ислоҳотлар, конституцияни такомиллаштиришнинг заруриятини кенг жамоатчилик ва аҳолининг турли қатламларига етказиш, шу билан бир қаторда улардан таклифлар олиш жадаллик билан олиб борилмоқда. Шу сабабли мазкур ислоҳот юзасидан   O'zLiDeP Наманган шаҳар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиш ташкил этилди. Унда партия фаоллари, Наманган шаҳридаги маҳалла ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида билдирилган ҳар бир фикр ва мулоҳазалар қайд этилиб Республикада ташкил этилган ишчи гуруҳи штабига етказилиши маълум қилинди.

Тадбирда келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан йўл харитаси тузиб, олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш юзасидан келишиб олинди.

Йиғилиш якунида партияга қабул қилинган ёшлар етакчиларига партия гувоҳномалари ва эсталик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    512
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+