“Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида 15 нафар ишсиз аёллар ўқитилиб, сертификатлар берилди

06.06.2022, 17:48

“Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида 15 нафар ишсиз аёллар ўқитилиб, сертификатлар берилди

“Пахтачи” маҳалласи Қўрғонтепа туманида жойлашган. Мазкур ҳудуднинг сайловчилари бугун депутат танлашда адашмаганганларини ҳис қилмоқдалар. Халқ депутатлари туман кенгаши депутати, тадбиркор Муҳаббатхон Юлдашеванинг хайрли тадбирлари, елкадошлик масъулияти мақомни оқлаётганидан дарак.

Халқ ноибининг “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасидаги тадбирлари айни кунларда қизғин тус олди. Мазкур лойиҳа доирасида халқ вакили ўзи сайланган 21-“Пахтачи” сайлов округидаги ишсиз, “Аёллар” дафтарида турувчи хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик салоҳиятини ошириш максадида ўқув-семинар ташкил қилди.

-Бугунги семинарни тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аёлларимиз учун зарур маслаҳат ва тавсиялар бериш учун ташкил қилдик, -дейди депутат М.Юлдашева. Ундан кўзланган асосий мақсад аёлларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик субъектларига уйда ўтирган хотин-қизларни жалб қилиб, тадбиркорликнинг сир-асрорларини ўргатиш, ўз бизнесларини йўлга қўйишда яқиндан кўмаклашишдан иборат. 

Семинар якунида халқ ноиби 15 нафар хотин-қизларга сертификатлар топширди.

  • Кўрилди
    365
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+