Бош қомусимиз тарғиботида Фахрийлар Кенгаши аъзолари фаоллик кўрсатмоқда

08.06.2022, 14:15

Бош қомусимиз тарғиботида Фахрийлар Кенгаши аъзолари фаоллик кўрсатмоқда

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши ташаббуси билан Жомбой тумани Тут маҳалласидаги маҳалла ёшлари ва фаоллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши бўйича “Конституциявий ислоҳотлар: Очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда O’zLiDeР Самарқанд вилоят Фахрийлар Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати Хайдар Ураков Конститутцияга кўшимча ва ўзгартиришлар киритилиш бўйича батафсил маълумот ҳамда тушунчалар бериб ўтди.

Суҳбат давомида бош қомусимиз бўлган Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, бу жараёнда ҳар бир фуқаронинг фикр-мулоҳазалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Маҳалладаги ҳар бир фуқаролар томонидан таклифлар, муносабатлар билдирилди.

  Жахонгир Хужамкулов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    324
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+