Конституциявий ислоҳотлар: Гулистон шаҳар тиббиёт коллежи талаба қизлари таклифлар билдирди

08.06.2022, 14:17

Конституциявий ислоҳотлар: Гулистон шаҳар тиббиёт коллежи талаба қизлари таклифлар билдирди

Шу кунларда конституциявий ислоҳотлар жараёни юзасидан турли аҳоли вакиллари орасида тарғибот тадбирлари ташкил қилиняпти.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ва Гулистон шаҳар Тиббиёт коллежи билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар - Конституциявий ислоҳотлар ташаббускори” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу тадбир конституциявий ислоҳотлар, конституцияни такомиллаштириш заруриятини кенг жамоатчилик қатламларига етказиш ҳамда тиббиёт коллежида таҳсил олаётган талаба қизлар, устозлардан таклифлар олиш мақсадида ташкил қилинди. Тадбир жараёнида партиянинг Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шохиста Бозорбоева бош қомусимиз хусусида қисқача маълумот бериб ўтдилар.

Талабалар юртимизда бўлаётган ислоҳотлар тўғрисида таклиф ва фикрларини  билдиришди.

  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+