Конституциявий ислоҳотлар: Форишлик тадбиркор аёллар ўз таклифларини билдиришди

08.06.2022, 14:18

Конституциявий ислоҳотлар: Форишлик тадбиркор аёллар ўз таклифларини билдиришди

Ўзбекистон  ўз тараққиётининг ҳозирги даврида халқимизнинг бугуни ва эртасини белгилаб берувчи ислоҳотлар палласига кирди. Шундай даврда халқимиз учун янги ҳаётий ориентирларни ўзида акс эттирган янгиланган конституцияни қабул қилиш ислоҳотларнинг тақдирини ҳал қилувчи муҳим масала даражасига кўтарилди.

O’zLiDeP Фориш туман Кенгаши томонидан  ташкиллаштирилган “Конституциямизни янгилашда - халқ фикри асосий мезон” деб номланган тадбирда айнан шу ҳақда сўз юритилди.

 Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия “Аёллар қаноти” фаоллари, туманда фаолият олиб бораётган тадбиркор ва фермер аёллар иштирок этган тадбирда кун тартибидаги масала атрофлича муҳокама қилинди. Иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар умумлаштирилди.

Шунингдек, конституциявий ислоҳотларга оид жараёнларни кенг жамоатчиликка етказиш депутатлар ва партия фаолларига катта масъулият юклаши таъкидлаб ўтилди.

Бозоргул Тўраева,

O’zLiDeP Фориш туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+