Ишчи гуруҳ таҳлили: 314 минг фуқарога деҳқон хўжаликлари ташкил қилиш учун 62 минг гектар ер участкалари ажратилди

08.06.2022, 14:22

Ишчи гуруҳ таҳлили: 314 минг фуқарога деҳқон хўжаликлари ташкил қилиш учун 62 минг гектар ер участкалари ажратилди

2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш борасида ҳам қатор вазифалар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Хусусан, тараққиёт стратегиясининг 30-мақсадида Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш, шунингдек, 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳамда аҳолига очиқ танлов асосида узоқ муддатли ижарага бериш вазифаси белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига асосан 2022 йилнинг 7 июнь ҳолатига “E-auksion” ягона электрон савдо майдончаси орқали 62,1 минг гектар ер майдонлари 314 129 нафар фуқароларга деҳқон хўжаликларини ташкил қилиш учун узоқ муддатли ижарага берилган.

Мазкур ер майдонларининг 58,9 минг (93%) гектари сувли майдонлар бўлиб, 309 023 нафар фуқаролар ҳисобига тўғри келади.

Тезкор маълумотларга асосан танлов ғолибларининг 291 254 нафарига ижара шартномалари имзоланган.

Бугунги кунда танлов ғолибларига деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва уларни моддий ресурслар билан таъминлаш борасида OʻzLiDePнинг ҳудудий партия ташкилотлари ва Халқ депутатлари Маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари томонидан амалий ёрдам берилмоқда.

Алишер Рахмонов,

OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия

қўмитаси бош консультанти

  • Кўрилди
    404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+