Конституциявий ислоҳотларга ҳамнафас ёшлар

08.06.2022, 14:50

Конституциявий ислоҳотларга ҳамнафас ёшлар

Вобкент тумани 1-сон касб-ҳунар мактабида халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши депутати, партия туман Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Нодир Қўлдошев томонидан ташкил этилган тадбир Конституциявий ислоҳотлар ва уни такомиллаштириш масалаларига бағишланди.

Тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари, МФЙлардаги ёшлар етакчилари иштирок этиб, мамлакатимиз Конституциясига ӯзгартиришлар ва янгиланишлар киритиш борасидаги ўз  фикр ва ташаббусларини бирдирдилар.

Тадбирда сўзга чиққан депутат Нодир Қўлдошев томонидан  иштирокчиларга Янги Ӯзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини янада такомиллаштириш бугунги куннинг асосий талаби эканлигини, бу боради мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида “Менинг Конституциям” онлайн платформаси ишга туширилгани, унда барча фуқаролар ўз таклифларини киритиб боришлари мумкинлиги, шунингдек, таклифлар МФЙлари, халқ депутатлари Кенгашлари орқали ҳам қабул қилиниши борасида маълумот берди.

Тадбирда асосий Қонунимизга киритилиши кутилаётган ўзгаришларда ҳар бир тадбир иштирокчиси томонидан бирдирилган фикр ва таклифлар  диққат билан тингланиб,  атрофлича муҳокама қилинди.

Ёшларнинг замон билан ҳамнафас яшаб, юртимизда келажак авлод вакиллари бўлмиш ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда фаол бўлишга даъват этилди.

  • Кўрилди
    892
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+