Бош қомусимизни такомиллаштириш жараёнида маҳаллий кенгаш депутатларнинг фикр-мулоҳазалари муҳим аҳамиятга эга

08.06.2022, 14:52

Бош қомусимизни такомиллаштириш жараёнида маҳаллий кенгаш депутатларнинг фикр-мулоҳазалари муҳим аҳамиятга эга

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича тузилган миллий комиссия ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда партиянинг иштироки тўғрисида Кенгаш йиғилиши ташкил қилинди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Сенати аъзоси, O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов Конституцияни такомиллаштириш жараёнида ҳар бир фуқаронинг таклиф ва фикрлари муҳим аҳамият эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек ҳудудий партия ташкилотлари билан бирга аҳолининг кенг қатламлари орасида, тадбиркорлик субъектлари, бошланғич партия ташкилотларида мавзу юзасидан очиқ мулоқот, давра суҳбатлари ўтказиш ва уларнинг таклиф ва тавсияларини ўрганиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, Кенгаш аъзолари Ўзбекисон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан амалга оширилган ишлар, жойларда аҳоли ва тадбиркорлардан тақдим қилинган таклифлар ва келгусида ташкил қилиниши режалаштирилган ишлар билан танишиб чиқишди.

Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги галдаги долзарб вазифалар ўз навбатида асосий қомусимиз мазмун-моҳиятига янгича ёндашишни, ушбу муҳим ҳужжатни ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқишни тақазо этаётганлигини таъкидладилар.

Суҳбат давомида бош қомусимиз бўлган Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, бу жараёнда маҳаллий кенгаш депутатларининг ҳам-фикр мулоҳазалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

  • Кўрилди
    277
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+