Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси жамоаси Конституцияни такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирди

09.06.2022, 10:42

Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси жамоаси Конституцияни такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирди

Жорий йил 20 май куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлисида Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия ташкил этилганидан хабардорсиз. Комиссия аъзолари Бош Қомусимизни ислоҳ қилиш бўйича  билдирилаётган таклифларни ўрганиш мақсадида жойларда учрашувлар ўтказмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов иштирокида Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ўтказилди. Мажмуанинг ишчи ходимлари, маҳалла фаоллари, депутатлар ва  партия фаоллари қатнашган мазкур учрашув қизғин фикр алмашувлар тарзида ўтиб, унда Конституциямизни такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар ҳам билдирилди.

Учрашувда O'zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича илгари сурилган ташаббуслар партияларнинг мақсад ва вазифалари ҳамда сайловолди дастурлари билан ҳамоҳанг экани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича илгари сураётган таклифини тўлақонли амалга оширишда депутатлар, ёшлар, кенг жамоатчилик ва халқимиз бирлашган ҳолда ушбу ислоҳотларни рўёбга чиқаришда асосий драйвер бўлиши кераклиги қайд этилди.

Учрашувда халқимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳаётий ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб, Конституциямизни такомиллаштиришга зарурият пайдо бўлганини билдиришди, - деди А.Хаитов. - Шу жиҳатдан олганда учрашув жараёнида жуда ўринли ва фойдали таклифлар ўртага ташланди. Хусусан, Асосий қонунимизга давлатнинг ёшларга нафақат билим беришни, балки касб-ҳунар ўрганишини кафолатлаши ҳақидаги ҳуқуқий нормани белгилаш таклифи диққатга сазавордир. Чунки ёшларимиз умумий ўрта таълим олиш жараёнида эртанги кунини, мустақил ҳаётини таъминлаш учун муайян касбга, ҳунарга эга бўлса айни муддао бўлади.

Шунингдек, тадбирда Конституциявий ўзгаришларни “Инсон қадри учун”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлиги янада юксалишига, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлашга қаратилган ислоҳотларни қатъий давом эттириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиши  алоҳида таъкидланди.

  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+