Конституциявий ислоҳот жараёнида БПТ фаоллари томонидан ҳам асосли таклифлар билдирилмоқда

09.06.2022, 16:59

Конституциявий ислоҳот жараёнида  БПТ фаоллари томонидан ҳам асосли таклифлар билдирилмоқда

Асосий Қомусимизда амалга ошириладиган барча ўзгаришларнинг туб моҳиятида ётадиган асосий ғоя, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини белгилаб берувчи тамойил “Инсон қадри учун” шиорида ўз аксини топган. Бугунги улкан ўзгаришлар мамлакатимиздаги ўрта синфнинг асосини ташкил қилувчи сиёсий куч O‘zLiDeP  электорати манфаатларига ҳам тўла мос келади.

Шу сабаб, айни пайтда жойларда ҳудудий кенгашлар ходимлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари фаоллари, электорат вакиллари иштирокида бўлиб ўтаётган турли тадбир ва мулоқотларда Конституциямизни такомиллаштириш юзасидан асосли таклифлар билдирилмоқда.

Жиззах шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказидаги Беҳзод Шукуров етакчилик қилаётган ва ўз сафларига 33 нафар маслакдошларимизни  бирлаштирган қуйи бўғинда “Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O‘zLiDePнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда қуйи бўғин фаоллари иштирок этган тадбирда Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва зарурияти ҳақида сўз юритилди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар партиямиз дастурида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, ор-номуси, эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилгани алоҳида қайд этилгани таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар умумлаштирилди.

Дилноза Қосимова,

O‘zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    571
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+