“Ишбилармон аёл - 2022” кўрик-танловининг Миробод туман босқичи ғолиблари аниқланди

09.06.2022, 17:14

“Ишбилармон аёл - 2022” кўрик-танловининг Миробод туман босқичи ғолиблари аниқланди

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл - 2022” кўрик-танловининг Миробод туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда тумандаги ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар ўз маҳсулотлари кўргазмаси билан иштирок этишди. 

Мазкур кўрик-танловнинг туман босқичида 3- ўринни Умаралиева Нигина, 2-ўринни Ходжаева Нозима эгаллади, 1- ўрин соҳибаси "ИМДИ" текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Гулруҳ Абдужабборова муносиб деб топилди. 

Гулруҳ Абдужабборова маҳалладаги ишсиз аёлларни иш билан таъминлаб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб ишчилар сони 37 нафарни ташкил этади. Ишлаб чиқарган маҳсулотлари 100 хил турдаги маҳсулотлар бўлиб, қанчадан қанча оилаларга қувонч улашиб келмоқда. Келгусида фаолиятини кенгайтириш истагида бўлиб, ишлаб чиқариш маҳсулотларининг турларини кўпайтириш ва ишчилар сонини ошириш, чет элга ҳам экспортни йўлга қўйишни режалаштирган.

  • Кўрилди
    463
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+