Бош қомусимизни такомиллаштиришда кенг аҳоли қатлами вакиллари ўз таклифлари билан фаол иштирок этмоқда

09.06.2022, 17:16

Бош қомусимизни такомиллаштиришда кенг аҳоли қатлами вакиллари ўз таклифлари билан фаол иштирок этмоқда

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Самарқанд туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича тузилган миллий комиссия ҳамда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O’zLiDePнинг иштироки” мавзуида тадбир ташкил этилди.

Давра суҳбатида O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ аъзоси Жамила Сайфиддинова жорий йилнинг 20 май куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтганлиги, унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан миллий Конституциявий комиссия ташкил этилганлиги ҳамда Конституциявий ислоҳотлар жараёнини аҳолининг кенг  қатламига тушунтириш, Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларда ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ёшлар, аёллар ҳам фикр ва таклифлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

Қисқа қилиб айтганда халқ фикрини ўрганиш асосида мамлакат конституциясини такомиллаштириш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлари қаторига киришига улкан имкониятлар яратади.

Манучеҳр Собиров,

O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    535
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+