Конституцияни такомиллаштириш жараёнида ёшларнинг иштироки ва таклифлари муҳимдир

10.06.2022, 14:47

Конституцияни такомиллаштириш жараёнида ёшларнинг иштироки ва таклифлари муҳимдир

Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ўзаро боғлиқ ва моҳиятан бир-бирини тақозо этувчи туб демократик сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Конституциявий ислоҳот бугунги ва истиқболдаги муваффақиятли ва барқарор тараққиётнинг зарурий ҳуқуқий шарти ва асоси ҳисобланиб, у ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини конституциявий даражада акс эттиришни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуриш сари борар экан мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уни рўёбга чиқариш, ёшларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятига шарт-шароитлар яратиш муҳим ҳисобланади.

Сўнгги йилларда инсон қадрини улуғлаш, “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида ижтимоий муаммоларни бартараф этиш мақсадида жорий этилган “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимлари ўзининг ижобий самарасини берди.

Бу эса халқимизнинг, ёшларимизнинг орзу ниятлари, истак ва иқтидорларини рўёбга чиқишига хизмат қилмоқда.

Шундай экан, ёшларни илм-фанни ўзлаштиришга бўлган рағбатини ошириш, изланувчанлик ва яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида бугунги кунда ёшлар соҳасидаги давлат сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳот ва имкониятларни қўллаб-қувватлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш жараёнида ёшларнинг иштироки ва таклифлари муҳимлигидан келиб чиқиб, Давлат иқтидорли ёшларни, уларнинг моддий аҳволидан қатъий назар таълимни давом эттиришини кафолатлаши зарурлигини Бош қомусимизда акс эттиришни таклиф қиламиз.

Жамшид Жалолов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

ёшлар билан ишлаш бўлим мудири

  • Кўрилди
    410
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+