Конституциявий ислоҳотларда O'zLiDeP фахрийлари ва ёшлар фаол иштирок этмоқда

10.06.2022, 14:56

Конституциявий ислоҳотларда O'zLiDeP фахрийлари ва ёшлар фаол иштирок этмоқда

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Конституциявий ислоҳотларда O'zLiDeP фахрийлари ва ёшларнинг фаол иштироки” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Эркин Захидов, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Акром Алимов, O`zLiDeP  Тошкент шаҳар Кенгаши қошидаги Фахрийлар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўрабек Назаров, партия фахрийлари, фаол ёшлар, Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлигини кўришимиз мумкин. Конституциявий ўзгаришларнинг асл моҳияти ҳам шу аслида. Чунки халқимиз ҳозирги тарихий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўла англаб етмоқда. Халқ фикрини ўрганиш асосида мамлакат конституциясини такомиллаштириш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлари қаторига киришига улкан имкониятлар яратади.

“Биз – фахрийлар ёшларга намуна бўлиб ҳамкорликда ўз олдимизга катта-катта мақсадлар қўйиб, маррани баланд олиб яшашимиз ва шу йўлда эл юртимизнинг қўллаб-қувватлашига таяниб, янада қатъият билан ҳаракат қилишимиз керак. Бизнинг таянчимиз ва суянчимиз, ғуруримиз ва ифтихоримиз бўлмиш ёшларимизга ишонч билан қараймиз. Бу ишончни биз давлатимиз ва жамиятимиз келажагига бўлган ишонч деб биламиз. Ватанимизнинг тақдири ва келажаги баркамол авлод қўлида эканлиги айни ҳақиқатдир”, - деди O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши қошидаги Фахрийлар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўрабек Назаров.

Тадбир иштирокчилари ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+