O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашида ташкилий масала кўрилди

10.06.2022, 20:03

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашида ташкилий масала кўрилди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда партия вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари томонидан жорий йилнинг беш ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгиланди.

Қайд этилганидек, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят, туман, шаҳар кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан 2022 йил январь-май ойлари давомида  810 та депутатлик сўрови тегишли ташкилотларга юборилди. 95 маротаба мансабдор шахслар (органлар) ҳисоботлари эшитилган. Шунингдек,  Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари сессиялари кун тартибига 45 та таклиф киритилиб,  Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларининг 35 та қарори қабул қилинишига эришилди.

Ҳисобот даврида партия тарғибот гуруҳлари томонидан 1213 тадбир ташкил этилган. Уларда 36003 нафар тадбиркор, фермер, зиёлилар, МФЙ раислари, ёшлар етакчилари ва ҳоким ёрдамчилари қамраб олинган.

Йиғилишда тадбиркорлар, аёллар ва ёшларни ташвишлантираётган  1500 та муаммо кўриб чиқилиб, ижобий натижаларга эришилгани ҳам таъкидланди.  

Маълумки, мамлакатимизда конституциявий ислоҳотлар бошланди. Мазкур муҳим жараёнда фаол иштирок этиш учун  O’zLiDeP вилоят, туман ва шаҳар  Кенгашларида ҳар бири 15 аъзодан иборат тарғибот гуруҳлари шакллантирилди. Шу кунгача тарғибот гуруҳлари томонидан турли ташкилот, муассаса ва хўжаликларда 100 га яқин тадбир ўтказилган бўлиб, уларда жами 10 мингга яқин фуқаро иштирок этди. Тадбир иштирокчилари томонидан 100 дан зиёд асосли таклиф билдирилди.  Улар жамланиб,  Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича таклифларни умумлаштириш  ва Конституциявий комиссияга тақдим этиш бўйича O‘zLiDeP  Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошидаги ишчи гуруҳга тақдим этилди.

Конструктив руҳда ўтган йиғилишда партия бошланғич ташкилотлари, партия депутатлари фаолияти  таҳлил қилиниб, иш самарадорлигини ошириш юзасидан  тавсиялар, кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда  ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. O‘zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши раиси вазифасига кенгаш аъзолари томонидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Каримов Зафар Нуруллоевич бир овоздан сайланди.

Мажлис ниҳоясида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги вазифалари бўйича  қарор қабул қилинди.

Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Якубов ҳам иштирок этди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    706
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+