"Ишбилармон аёл - 2022" кўрик-танловининг Cайҳунобод тумани босқичи ғолиблари аниқланди

13.06.2022, 09:59

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ишбилармон аёл - 2022" кўрик-танловининг Cайҳунобод тумани босқичи туманнинг марказий истироҳат боғида ташкил қилинди.

Тадбирда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ходжаева иштирок этиб, сўзининг аввалида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан жойларда амалга оширилаётган тарғибот тадбирларига алоҳида эътибор қаратиб ўтди. Танловда иштирок этаётган тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд, фермер аёлларнинг Бош қомусимизга қўшимчалар, таклифлар киритиш юзасидан билдираётган таклифлари ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Мулоқот давомида тадбир иштирокчилари томонидан асосли таклифлар билдирилди.

Мулоқотдан сўнг "Ишбилармон аёл" кўрик-танловида иштирок этаётган 10 нафардан ортиқ тадбиркор аёллар ўзларининг маҳсулотлар кўргазмаси билан қатнашдилар.

Ушбу жараённи ҳакамлар ҳайъати одилона баҳолаб боришди. Унга кўра биринчи ўринни “Шаматова Шоирахон Олимжон қизи” фермер хўжалиги раҳбари Шоирахон Шаматова қўлга киритиб, танловнинг Сирдарё вилоят босиқичида иштирок этадиган бўлди. Ҳозирда фермер опанинг тасарруфида 183 гектар ери бўлиб, шундан 80 гектар пахта, 90 гектар ғалла қолган қисми сабзавот ва бошқа экин турларига мўлжалланган.

Шунингдек, кўрик-танловнинг иккинчи ўрини ҳунарманд Ботирова Асибега насиб қилган бўлса, учунчи ўрин эса тикувичилик билан шуғулланиб келаётган Холматова Нилуфар қўлга киритди.

Кўрик-танловнинг ғолиб иштирокчиларига партиянинг эсталик совғалари ва сертификатлар тақдим қилинди.

  • Кўрилди
    594
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+