Чирчиқ шаҳрида “Конституциявий ислоҳотлар – мамлакат тараққиётининг негизи” мавзусида учрашувлар ўтказилди

13.06.2022, 16:32

Чирчиқ шаҳрида “Конституциявий ислоҳотлар – мамлакат тараққиётининг негизи” мавзусида учрашувлар ўтказилди

Бугун мамлакатимиз раҳбари бошчилигида барча соҳаларда бўлгани каби ижтимоий-сиёсий жараёнларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар баробарида Конституцияни такомиллаштириш масаласи долзарб бўлиб турибди.

Янги Ўзбекистон тақдирини ҳал қилувчи ушбу муҳим сиёсий жараёнда мамлакатимиз аҳолисининг турли қатламларининг фикрлари бирдай ўрганилмоқда.

O’zLiDeP ташаббуси билан ўтказилган “Конституциявий ислоҳотлар – мамлакат тараққиётининг негизи” мавзусида ўтказилган давра суҳбати ҳам айни мақсадда ташкил этилди.

Чирчиқ давлат Педагогика Институтида ўтказилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, олийгоҳ профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди.

Тадбирда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифаларга давлат бош Қомусини жамиятдаги бугунги реал воқеликка, шиддатли ислоҳотлар ўзанига мослаштириш ва уни янада такомиллаштириш бугунги куннинг асосий талаби экани борасида сўз борди.

Профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан ўтказилган учрашувда уларнинг экология ва атроф-муҳит масалаларига бағишланган алоҳида боб қўшиш, илмий фаолият билан шуғулланувчиларни янада кенг қўллаб-қувватлаш, чет элда таълим олаётган талабаларга таълим кредитлари берилиши борасидаги таклифлари олинди.

Шунингдек, Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” саройида ўтган учрашувда партия раҳбари Актам Хаитов, "Maxam-Chirchiq" акциядорлик жамияти бошқарув раиси Хотам Сайидахмедов, O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Обидов, аҳоли, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, “Максам-Чирчиқ” корхонаси ишчи-ходимлари, партия хайрихоҳлари иштирок этишди.

Тадбирда қатнашганлар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

  • Кўрилди
    422
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+