“Ишбилармон аёл-2022”: Ғиждувонлик тадбиркор аёллар маҳорати

13.06.2022, 16:38

“Ишбилармон аёл-2022”: Ғиждувонлик тадбиркор аёллар маҳорати

Ғиждувон тумани “Ғиждувон Машҳураси” хусусий корхонасида   “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Кўрик-танловда тадбиркор ва фермер аёллар, чевар  тикувчилар, бир-биридан тотли пишириқлар тайёрловчи хотин–қизлар, қолаверса, боғдорчилик ва сабзавотчиликнинг “ҳадисини олган” опа-сингиллар ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар. 

Танловнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар ўзининг  фидокорона меҳнати билан жамият ривожига ҳисса қўшаётган мамлакатимиз хотин–кизлари орасида ғиждувонлик тадбиркор аёллар хам борлигини, уларнинг энг пешқадам ва жонкуярлари ўз танлаган касбининг ҳақиқий фидойилари эканлигини таъкидладилар. Жойларда янги иш ўринлари яратиш орқали ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашда уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги алоҳида эътироф этилди.

Кўрик-танлов Низомига мувофиқ иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилган ва қўлда тайёрланган махсулотлар ҳакамлар ҳайъати томонидан  кўздан кечириб чиқилгач, холисона қарор чиқарилди ҳамда якуний натижаларга  асосан  ғолиб ва совриндорлар эълон қилинди.

Кўрик-танловнинг “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинацияси бўйича ғолиблик  туман  “Баркамол авлод” ташкилоти  тўгарак раҳбари, моҳир тикувчи  Мунис Камоловага насиб этди. “Замонавий ташаббускор аёл” номинациясида эса “Ғиждувон Машҳураси” хусусий корхонаси ўқув курслари раҳбари Гулниса Ҳожибоқиева ғолибликка  эришди. “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл” номинациясида эса тумандаги “Сарвари” МФЙ ҳудудида иссиқхона хўжалиги, сабзавотчилик ва боғдорчиликда юқори натижаларга эришган Гулҳаё Бафоева пешқадамликни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорларига O'zLiDeP туман  Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Номинацияларнинг  ғолиблари ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

  • Кўрилди
    505
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+