Конституциявий ислоҳотлар жараёнида Фахрийлар Кенгаши аъзолари ҳам фаол иштирок этишмоқда

13.06.2022, 16:40

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида Фахрийлар Кенгаши аъзолари ҳам фаол иштирок этишмоқда

O’zLiDeP вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари қошида Фахрийлар Кенгаши ташкил этилганига кўп вақт бўлгани йўқ. Бироқ, ўтган вақт давомида Фахрийлар Кенгаши аъзоларининг сиёсий ва меҳнат фаолиятларидаги бой тажрибалари партия фаоллари томонидан ташкиллаштирилаётган кўплаб тадбирлар, учрашувларда, аҳоли билан очиқ мулоқотларда, “маҳаллабай” ишлашда маслакдошларимизга жуда қўл келмоқда.

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида ҳам фахрийларимиз Бошланғич партия ташкилотларида, маҳалла ва ташкилотларда ташкил этилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб, ўзларининг қимматли маслаҳатларини, фикр ва мулоҳазаларини билдирмоқдалар. Асосли таклифларни ўртага ташламоқдалар.

O’zLiDeP Ғаллаорол туман Кенгаши томонидан ташкил этилган “Улкан, юксак мақсадларимиз рўёбга чиқишини Бош Қомусимиз такомиллашуви билан чамбарчас боғлиқ” мавзусидаги давра суҳбатида  Фахрийлар Кенгаши аъзоси Облаяр Артиқбоев ҳам иштирок этиб, бир қанча асосли таклифларни билдириб ўтди.

Тадбир давомида кун тартибидаги масала атрофлича муҳокама қилиниб, билдирилган таклифлар умумлаштириб чиқилди.

Зайниддин Эшқулов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    569
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+