«Ишбилармон аёл – 2022» кўрик-танловининг туман босқичлари бўлиб ўтмоқда

13.06.2022, 17:14

«Ишбилармон аёл – 2022» кўрик-танловининг туман босқичлари  бўлиб ўтмоқда

 Ҳар  йили  анъанавий  тарзда  ўтказилиб  келинадиган “Ишбилармон аёл - 2022” кўрик-танловининг туман босқичлари жойларда  давом этмоқда.

Мазкур танловнинг Бўзатов, Шўманой ва Қораўзак туман бсоқичлари ҳам юқори даражада ташкил қилинди.    

O’zLiDeP Қораўзак туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл  - 2022” кўрик-танловининг туман  босқичида  туманда фаолият юритаётган 10 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизлар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этишди.  

Танловни ўтказишдан мақсад эса мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли  бугуннинг  замонавий  тадбиркор  аёл  қиёфасини яратишдан иборат.  

Ҳакамлар  ҳайъати  аъзолари  танлов  мобайнида 10 га яқин тадбиркор,  фермер  ва ҳунарманд хотин-қизларнинг фаолияти билан  яқиндан танишиб, уларнинг шу даврга қадар эришган ютуқлари, имкониятлари ҳамда камчиликларини ўргандилар.

Қораўзак туманидаги “Роза парда” МЧЖ 2019 йилдан буён фаолият  юритиб келмоқда. Роза Ниетуллаева раҳбарлик қилиб келадиган мазкур корхона асосан замонавий пардалар тикиб бериш билан шуғулланишади. 

Корхонадаги бежирим фасондаги турли хил пардалар ички бозорда хоридоргир.   Тадбиркор опа фаолиятини янада кенгайтиришни ният қилган.

Танлов  якунида  Ҳакамлар  ҳайъати  аъзолари томонидан  3-ўринни якка тартибдаги тадбиркор А.Айтбаева, 2-ўринни “Қораўзак даромад” МЧЖ раҳбари З.Бахитбаева муносиб деб топилган бўлса, 1-ўрин “Роза парда” МЧЖ раҳбари Р.Ниетуллаевага насиб этди. 

Танлов ғолиблари Қорақалпоғистон Республикаси босқичига  қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Бундан ташқари бешта номинация бўйича ҳам хотин-қизлар рағбатлантирилди.      

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    475
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+