Конституциявий ислоҳотлар: Ушбу жараёнда БПТлар ҳам фаоллик кўрсатяпти

13.06.2022, 17:26

Конституциявий ислоҳотлар: Ушбу жараёнда БПТлар ҳам фаоллик кўрсатяпти

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Йўлқурилиш” АЖ қошида очилган бошланғич партия ташкилотида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш ва бу борадаги ислоҳотлар”  мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Санжар Хамидуллаев, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов, O'zLiDeP Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек туман Кенгаши ходимлари, Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, “Йўлқурилиш” АЖ раҳбарияти ва ходимлари, партия фаоллари иштирок этдилар.

Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида илгари сурилаётган, моҳиятан мутлақо янги вазифалар, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида акс этган эзгу мақсадлар, умидбахш интилишлар – шунга мос конституциявий-ҳуқуқий макон яратилишини зарурат қилиб қўймоқда. Бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлигини кўришимиз мумкин.

Тадбир иштирокчилари шулар хусусида сўз юритиб, ўз таклифларини ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    553
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+