“Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида Хоразмда қандай ишлар олиб борилмоқда?

13.06.2022, 17:41

“Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида Хоразмда қандай ишлар олиб борилмоқда?

Халқ депутатлари Хоразм вилоят, Урганч шаҳар, туман Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари ва Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 5 октябрдаги Фармони доирасида вилоятда амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан тегишли ташкилотларнинг ахбороти тингланди.

Мазкур Фармон билан 2020-2022 йилларда Хоразм вилоятини рақамли трансформация қилиш бўйича умумий қиймати 42,3 млрд.сўмга тенг бўлган 127 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қўшма қарори билан Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларини  рақамли трансформация қилиш бўйича ҳудудий Кенгаши ташкил этилди.

Бугунги кунда вилоятдаги 543 та умумтаълим мактабларида “Электрон кундалик” ахборот тизими тўлиқ жорий этилди.

Мактабларда “Электрон кундалик” ахборот тизимини жорий этилиши мактаб ўқувчиларининг фанларни ўзлаштиришини ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш, ўқитувчилар фаолиятига оид статистика ва ҳисоботларни электрон шакллантиришга имкон берди. Бу орқали қоғоз шаклидаги синф, ўқитувчи ва давомат журналларини қисқартиришга эришилди.

Бугунги кунда вилоят ҳудудларидаги ирригация тизимларида сув ресурсларидан фойдаланишнинг реал вақт режимида мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш мақсадида “ақлли” тизимларни жорий этиш бўйича ирригация тизимларида 72 та автоматлаштирилган қурилмалар ўрнатилди. Натижада реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш, вилоят ва туман чегарасида етказиб берилаётган сув ресурсларини онлайн кузатиб бориш имконияти яратилди.

Фармонига кўра вилоятда қатор ишлар амалга оширилганлиги билан бирга тегишли лойиҳаларни кечикиши ёки бажарилмаслиги каби ҳолатлар мавжудлиги танқид қилинди.

Йиғилиш давомида мутасаддига депутатлар томонидан соҳага оид кўплаб саволлар берилди. Таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. Мутасаддининг ҳисоботини қониқарли деб топган депутатлар, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

Насиба Ваисова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар

ва мафкуравий тарғибот бўлими мудири

  • Кўрилди
    2147
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+