“Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг Ғузор туман босқичи ғолиблари аниқланди

15.06.2022, 13:14

“Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг Ғузор туман босқичи ғолиблари аниқланди

 “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг Ғузор туман босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловнинг туман босқичида тадбиркорликни, ҳунармандчиликни, фермерликни ривожлантиришда, янги ишчи ўринларини яратаётган юқори натижаларга эришган хотин-қизлар  “Замонавий ташаббускор  аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” ва “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинациялари бўйича иштирок этдилар.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар балл миқдорида баҳоланиб борилди. Танлов иштирокчиларининг тўплаган баллари   натижалар бўйича қуйидаги иштирокчилар номинациялар бўйича ғолиб деб топилдилар.

1-ўринга “Замонавий ташаббускор  аёл” номинациясида миллийлик, зардўзлик, гулли ва чокли тикиш фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган, янги иш жойларини яратган, 15 нафар хотин-қизларни иш билан банд қилган аёл якка тартибдаги тадбиркор, ҳунарманд Раҳимқулова Рўзиой ғолиб деб топилди. Раҳимқулова Рўзиой бу касб билан 1978 йилдан буён шуғулланиб келади. Ҳозирги кунда  зардўзлик, миллий либос, гулли ва чокли тикиш соҳасида “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”даги   хотин-қизларга “Уста-шогирд” анъанаси бўйича касб-ҳунар сирларини ўргатиб келмоқда ва юзлаб хотин-қизларни иш билан бандигини таъминлашга кўмаклашиб келмоқда.

2-ўринга “Зарина Бозоровна” кўп тармоқли фермер хўжалик раҳбари Джўраева Зубайда муносиб деб топилди. Ушбу кўп тармоқли фермер хўжалигида асосан асаларичилик, чорвачилик, пахта ва ғалла экишга асосланган. Фермер хўжалигида ҳозирги кунда 9 нафар ишсиз хотин-қизлар иш билан таъминланган.

3-ўринга:“Фаррухбек Ғанишерович” тикувчилик цехи раҳбари Туропова Тожи муносиб деб топилди. Туропова Тожи асосан замонавий либослар тикиш билан шуғулланиб келади. Мазкур тикувчилик цехида ҳозирги кунда 8 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган.

Кўрик-танловнинг туман босқичи ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

  • Кўрилди
    322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+