Конституциямизни такомиллаштириш борасида жиззахлик талаба ёшларнинг ҳам ўз таклифлари бор

15.06.2022, 13:16

Конституциямизни такомиллаштириш  борасида жиззахлик талаба ёшларнинг ҳам ўз таклифлари бор

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлим ва партия шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий Университети Жиззах филиалида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш масаласини муҳокама қилиш ва таклифлар олиш бўйича давра суҳбати очиқ, жонли мулоқот тарзида ўтди.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда Олий таълим муассассаси ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди

 Давра суҳбати давомида кун тартибидаги масала атрофлича муҳокама қилинди. Таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    459
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+