Урганчдаги хусусий корхонада бўлиб ўтган мулоқотда партиямиз етакчиси ҳам иштирок этди

16.06.2022, 15:44

Урганчдаги хусусий корхонада бўлиб ўтган мулоқотда партиямиз етакчиси ҳам иштирок этди

Кейинги йилларда мамлакатимиз ҳаёти, тақдирига дахлдор муҳим масалаларнинг барчаси халқ билан бамаслаҳат, очиқ-ошкора муҳокама қилиняпти. Хусусан, Конституция ислоҳ қилинишида ҳам халқ фикрига таянилмоқда, билдирилган ҳар бир таклиф, мулоҳаза инобатга олинмоқда. Албатта, O'zLiDeP бу жараёнда ғоят фаол иштирок этяпти.   

Урганч шаҳридаги “Феруз Хоразм” хусусий корхонаси бошланғич партия ташкилотида ўтказилган, Конституцияни такомиллаштиришга бағишланган навбатдаги мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси  Актам Хаитов ана шу фикрларни ҳам айтиб ўтди.   Асосий қонунимизни Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга, шиддатли ислоҳотлар ўзанига мослаштириш бугунги куннинг асосий талаби экани, халқ  фикрини ўрганиш асосида мамлакат конституциясини такомиллаштириш  юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариши хусусида ҳам тўхталди.

Сўзга чиққан партия фаоллари Асосий қонун такомиллаштирилиши мамлакатимиздаги ўрта синфнинг асосини ташкил қилувчи сиёсий куч O’zLiDeP электорати манфаатларига ҳам тўла мос келиши ҳақида сўз юритдилар. Тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилишда Бош қомусимиз асосий ҳуқуқий манба ва пойдевор бўлиши лозимлиги билдирилди. Юртимизда хусусий бизнес қўллаб-қувватланишини янги даражага олиб чиқишга қаратилган кўплаб таклифлар илгари сурилаётгани маълум қилинди.

 Мазкур тадбирда ҳам талай таклифлар ўртага ташланди. Хусусий мулк адолатли товон пулисиз ва мулк эгасининг розилигисиз давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олинмаслиги кафолатланиши, ер участкаларига эгалик ҳуқуқининг авлоддан-авлодга ўтиши анъанасининг ҳуқуқий пойдеворини яратиш, нопок рақобат ва монополияга йўл қўйилмаслиги каби фикрлар шулар жумласидан. Уларни Ўзбекистон Конституциясини такомиллаштириш бўйича таклифларни умумлаштириш  ва Конституциявий комиссияга тақдим этиш бўйича O‘zLiDeP  Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасидаги ишчи гуруҳга топширишга келишиб олинди.    

 

Мулоқотдан сўнг партия етакчиси корхона ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда  корхона иштирокида – давлат-хусусий шерикчилиги асосида қурилаётган мактабгача таълим муассаси билан танишди.

  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+