Сарҳисоб ва таҳлил: O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

16.06.2022, 17:37

Сарҳисоб ва таҳлил: O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши, партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари масъул ходимлари, депутатлик гуруҳлари раҳбарлари иштирокида навбатдаги Ижроия қўмита йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Зафар Каримов кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Шунингдек, йиғилишда O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Илҳом Ботиров партия вилоят туман ва шаҳар Кенгашларининг 2022 йилнинг ўтган даврдаги фаолияти якунлари ва иккинчи ярим йилликдаги устувор вазифалар ижроси юзасидан маъруза қилди.

Маълумки, мамлакатимизда конституциявий ислоҳотлар бошланди. Мазкур муҳим жараёнда фаол иштирок этиш учун O’zLiDeP вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ҳар бири 15 аъзодан иборат тарғибот гуруҳлари шакллантирилди. Шу кунгача тарғибот гуруҳлари томонидан турли ташкилот, муассаса ва хўжаликларда 100 га яқин тадбир ўтказилган бўлиб, уларда жами 5 мингга яқин фуқаро иштирок этди. Тадбир иштирокчилари томонидан 100 га яқин асосли таклиф билдирилди. Улар жамланиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича таклифларни умумлаштириш ва Конституциявий комиссияга тақдим этиш бўйича O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошидаги ишчи гуруҳга тақдим этиб борилмоқда.

Йиғилишда Партия туман ва шаҳар Кенгашлари фаолияти ҳақида фикр юритиларкан, юқори партия ташкилотлари томонидан берилган топшириқ ва вазифалар ижросига катта масъулият билан жиддий ёндашиш зарурлиги таъкидланди.
Ўзаро очиқ муҳокама руҳида ўтган йиғилишда фаолиятида камчиликка йўл қўйган туман, шаҳар кенгашлари бирма-бир таҳлил қилиниб, уларга самарали ишлашлари учун зарур бўлган амалий тавсия, кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.

Йиғилишда шунингдек, партия вилоят Кенгаши ходимлари, фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар ҳам сарҳисоб қилинди.

Хусусан, бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш, депутатлар фаолиятини янада жонлантириш, “Ёшлар” ва “Аёллар қаноти” лойиҳаларини оммалаштириш, сиёсий ўқувларнинг сифат даражасини ошириш орқали салоҳиятли, дунёқараши кенг, юксак билимли, Ватан ва халқ олдидаги масъулиятни сезадиган кадрлар захирасини шакллантириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири.

  • Кўрилди
    600
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+