Улуғнорда 15 нафар ёшларни ишли қилган тадбиркор аёл "Ишбилармон аёл" кўрик-танловининг туман босқичи ғолиби бўлди

16.06.2022, 17:39

Улуғнорда 15 нафар ёшларни ишли қилган тадбиркор аёл

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ҳудудларда мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар моҳиятини аёллар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ташкил этилмоқда.

Ушбу танловнинг Улуғнор туман босқичи ўтказилиб, унда энг фаол ва тажрибали тадбиркор ва фермер хотин-қизлар ўз маҳсулотлари ва ишланмалари билан иштирок этди.

-2 сотихли томорқамизда помидор, бодрингдан ташқари мева-савзабот, полиз экинлари ҳам экилади, – дейди Улуғнор тумани “Сариқсув” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб борувчи якка тартибдаги тадбиркор Шахнозахон Латипова.- Эътиборлиси, яна 2 сотихли еримизда узумчилик билан шуғулланмоқдамиз. 15 нафар ёшлар доимий иш билан банд. Айни чоғда, эркаклар кийимларини тикиб, ички бозорга сотишни йўлга қўйганмиз. Шунингдек, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳаракатидамиз. Тадбиркор аёлларга рағбат бераётган бундай танловлар фаолиятимизни янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратишда муҳим омил бўлмоқда.

Танловда шунингдек, “Замонавий тадбиркор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришда энг фаол ишбилармон аёл”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл” сингари қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Танловда ғолиб ва совриндорлар партия туман кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

  • Кўрилди
    475
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+