Депутат тарғиботи натижасида 30 нафар хотин-қизлар ўз бизнесини йўлга қўйди

16.06.2022, 17:40

Депутат тарғиботи натижасида 30 нафар хотин-қизлар ўз бизнесини йўлга қўйди

O'zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши депутати, ҳоким ёрдамчиси Баходиржон Хомидов томонидан яратилган имконият ва ташаббуслар йўлида қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Аҳоли қатламларини кичик бизнес ва тадбиркорликка йўналтириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича “Ёрмозор” маҳалла фуқаролар йиғинида хонадонма-хонадон юрилиб, тарғиб этилмоқда.

Натижада 30 нафар аёллар бандлиги таъминланди.

Шунингдек, депутат томонидан фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган тарғибот тадбирлари ва бу жараёнда барча ўз таклифлари билан бирдек иштирок этишлари мумкинлиги борасида фикр билдирди.
Аҳоли томонидан билдирилган таклифлар оғзаки, ёзма ва электрон шаклда депутатга тақдим этилди.

  • Кўрилди
    450
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+