Мақсадимиз оилалар иқтисодиётини кўтариш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш...

16.06.2022, 17:48

Мақсадимиз оилалар иқтисодиётини кўтариш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш...

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати, O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгашининг Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўйича раис ўринбосари Азиз Сувоновга вилоят раҳбарияти томонидан ишонч билдирилиб Кармана тумани ҳудудидаги қизил ҳудудга киритилган Малик маҳалласига маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган эди.

Фаолиятни дастлабки 10 иш кунида “халқ ичига кириш, унинг “дардига қулоқ солиш”, “ташвишига шерик бўлиш” ва “муаммоларни жойида ҳал этиш” тамойиллари асосида маҳалла вакиллари билан мустаҳкам алоқани ўрнатиб бугунги кунга қадар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” да руйхатда бўлган фуқароларни бандлигини таъминлади.

Партия фаоли шбу дафтардан чиқарилган оила вакилларнинг аслида қандай тартибда темир дафтарлардан чиқарилганлигини ва ҳозирда ўз йўлларини топиб кетганлигига ишонч хосил қилиш мақсадида маҳаллада ўтказилган хатловлар мобайнида уларнинг оиласини ва ҳаётини янада чуқур ўрганишди. Оилаларда хатлов ўтказиш жараёнларда ҳар қандай масаланинг ечимини масала кўтарган хонадоннинг ўзида ҳал этиш мумкинлигини хусусида мисол келтирилганида аксарият фуқароларда бирор бир ишни бошлашда иккиланиш ва журъатсизлик устун турганлиги боис йиллар давомида давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан тўлиқ фойдалана ола билмасдан натижада бир икки бўлмай топган даромадини рўзғоридаги еб ичишдан орттиролмай келишаётгани маълум бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди 500 гектардан зиёддан иборат. Асосан дашт ҳудудини ташкил этган мавжуд ерларнинг бир неча юз гектаридан эса фойдаланилмай келинмоқда. Ушбу майдонлардан унумли фойдаланиш аҳоли даромади ошишида муҳим омил саналади. Қуввати бор бир гуруҳ ишсиз аҳоли вакиларини жалб этган ҳолда, фойдаланилмаётган ерларга ишлов берилиб, уруғлик картошка экиш ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда тайёр ҳосил қазиб олинаётган бўлиб, ушбу маҳсулот маҳалла ҳудудида ташкил этилган ҳафталик арзонлаштирилган ярмаркага чиқарилмоқда. Шунингдек “Бир кўча — бир маҳсулот” тизими асосида хонадонларга 50 бошдан хонаки жўжа бепул тарқатилиб, мазкур ташаббуснинг бугунги ҳолатини кўздан кечириш мақсадида ҳоким ёрдамчиси бир қатор оилаларда бўлиб, паррандаларнинг парваришланиш жараёнлари билан танишиб бормоқда.

Бундан ташқари шу йилги янги ҳосилдан эҳтиёжманд оилаларга бир қопдан буғдой бепул тарзда етказилиб берилмоқда.

Дарҳақиқат, дунё миқёсида ун ва буғдой тақчиллиги кузатилаётган шу кунларда мазкур савобли амал нафақат халқ дардига дармон бўлади, балки аҳолининг Президент вакиллари — ҳоким ёрдамчиларига бўлган ишончи янада ортиши ва мустаҳкамланишини таъминлайди.

  • Кўрилди
    581
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+