“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Шароф Рашидов туман босқичи ғолиби аниқланди

16.06.2022, 17:50

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Шароф Рашидов  туман босқичи ғолиби аниқланди

Мамлакатимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва сиёсий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли амалий ишларнинг самараси ўлароқ, жойларда барча соҳаларда хотин-қизлар фаоллиги ошиб бормоқда.

O`zLiDeP нинг истиқболли лойиҳаларидан бири – “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танловининг туман босқичларида бу ҳол яққол кўзга ташланмоқда. Эътиборли томони, улар ўз меҳнатлари билан нафақат оилалари фаровонлигини таъминламоқдалар, балки аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Кўрик-танловнинг Ш.Рашидов тумани ғолиби, деб топилган “Гулчи опа томорқа хизмати ” кластер хизмати иш юритувчиси Озода Эргашева, устози таниқли тадбиркор Шарофат Нориева раҳбарлигида фаолият олиб боради. Мини трактор бошқаришдан тортиб, чорвачилик, боғдорчилик, гулчилик сир-асрорларини пухта ўрганган Озода кластерда меҳнат қилаётган 114 кишининг бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган бўлса, кўрик-танловнинг 2-ўрин соҳибаси Зебо Зокирова ўз иссиқхонасида 25 нафар, 3 – ўринга муносиб деб топилган қуроқчилик ҳунармандчилик йўналишида оилавий шуғулланадиган Гулчеҳра Худойбердиева эса 13 нафар кишининг бандлигини таъминлаган.

Кўрик-танловнинг бошқа иштирокчилари ҳақида ҳам ана шундай илиқ фикрларни айтиш мумкин. Бу сафарги кўрик-танлов ҳам ана шундай фидойи аёлларимизни кашф этиш, уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш имконини берди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг барчаси партия туман Кенгашининг Фахрий Ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Саида Умаралиева,

O‘zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги

ўрни ва мавқиени ошириш бўлими мудири

  • Кўрилди
    490
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+