Конституциявий ислоҳотлар: фикр ва таклифлар

17.06.2022, 15:16

Конституциявий ислоҳотлар: фикр ва таклифлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси мажлислар залида “Конституциявий ислоҳотлар: фикр ва таклифлар” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда Жўқорғи Кенгес қўмита раислари ва депутатлар, туман ва шаҳар Халқ қабулхонаси ходимлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ННТлар ва сиёсий партия вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Конституциявий ислоҳотларни ўтказишнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка тарғиб этиш, давлат келажагини белгилаб берувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат Бош Қомусимизга таклифлар беришда аҳоли фаоллигини ошириш бўйича масалалар кўрилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раҳбари Ш.Отемисов ҳам сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Бугун барча саъй-ҳаракатлар, мухтасар айтганда, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганлигини кўришимиз мумкин.

Тадбир таклиф ва муҳокамалар билан давом этди. Тадбир давомида билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, менинг конституциям веб-порталига юборилиши бўйича қарор маъқулланди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+