Тиббиёт ходимлари Конституция такомиллаштирилиши юзасидан асосли таклифлар билдирдилар

17.06.2022, 15:16

Тиббиёт ходимлари  Конституция такомиллаштирилиши юзасидан асосли таклифлар билдирдилар

O‘zLiDeP Наманган вилояти ҳамда туман, шаҳарлар кенгашлари партия қуйи бўғинлари, депутатлар билан биргаликда ҳудудда Конституциямиз ислоҳ қилиниши жараёнига бағишланган 100 дан ортиқ тадбир уюштирдилар.

Мулоқотларда минг ортиқ тадбиркор, фермер, маҳаллалар фаоллари, ёшлар ва жамиятнинг бошқа қатламлари вакиллари иштирок этиб, давлатимиз асосий қонунини такомиллаштирилиши юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, мулк дахлсизлигини кафолатлаш, ногиронлар учун кўпроқ иш ўринлари яратиш, тиббиёт ва таълим тизимини ислоҳ қилиш сингари жўяли таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Конституциясини такомиллаштириш бўйича таклифларни умумлаштириш ва Конституциявий комиссияга тақдим этиш бўйича O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасидаги ишчи гуруҳга тақдим қилинди.

Навбатдаги тадбир Наманган шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилоят филиалида ташкил қилинди. Асосан шифохона ходимлари қатнашган мулоқотда O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси Муминов Солижон иштирок этди.

С.Муминов бош қомусни ислоҳ қилиш заруратини юзага келтирган омиллар, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритилишининг улкан аҳамияти, афзалликлари тўғрисида атрофлича сўз юритди. Республика бош қомусини такомиллаштириш ташаббуси билан чиққан O'zLiDeP Конституцияни ислоҳ қилиш билан боғлиқ жараёнларда фаол қатнашаётганига ҳам тўхталиб ўтди.

Мулоқотда бир қанча ғоялар ўртага ташланди. Айниқса, тиббий суғурталашнинг мукаммал механизми жорий қилиниши, аҳолига сифатли ва бепул тиббий ҳизмат кўрсатишни янада кучайтирилиши тўғрисидаги таклифлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Уларни партия ишчи гуруҳига топшириш тўғрисида келишиб олинди.

Мазмунли, самимий кечган мулоқотдан кейин тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.

  • Кўрилди
    509
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+