Чуст туманидаги тадбиркорлик субъектларида мактаб битирувчилар учун саёҳат ташкил қилинди

17.06.2022, 14:43

Чуст туманидаги тадбиркорлик субъектларида мактаб битирувчилар учун саёҳат ташкил қилинди

O'zLiDeP Чуст туман кенгаши депутати,Ёшлар ишлари агентилиги бошлиғи А. Тошматов ташабуси билан ишсиз ва битирувчи ёшлар билан тумандаги Чуст текстиль корхонасига бизнес саёҳат уюштирилди. Саёҳатда давомида мактаб битирувчилари томонидан ўзларига керакли бўлган саволар орқали мурожжатларига корхона раҳбари томонидан керакли жавоблар олишди.

Сайоҳат давомида O'zLiDeP Чуст туман кенгаши депутати А.Тошматов сўзга чиқиб Юртимизда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритш тўғрисида фикир билдириб ўтди.

Ёшлар фаолиятига доир бошқа муҳим қарор ва фармонлар, қонунлар қабул қилинаётгани ва унда ёшларнинг ҳам таклиф, фикр-мулоҳазалари ўрин олаётганлиги ёшларга қаратилаётган юксак эътиборнинг намунаси эканлиги айтиб ўтилди.

Учрашув давомида депутат ўзининг ҳаёт йўли, халқ вакили бўлгунга қадар ҳамда ҳозирги кундаги фаолияти, ҳозирги ёшлар ҳаётини ўзининг ёшлиги билан таққослаб, бугунги кунда барча шарт-шароитлар яратилганлиги, мазкур шароитлардан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади

Шунингдек, тадбирда, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилганлиги таъкидланди. Ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғояси ҳамда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш – кечиктириб бўлмайдиган вазифа эканлиги айтиб ўтилди.

- Бугун дунё аҳолисининг 16 фоизини ёшлар ташкил қилмоқда. Юртимизда эса аҳолининг 60 фоиздан ошиқ қатлами келажагимиз давомчилари ҳиссасига тўғри келади. Шу жиҳатдан ҳам, Ўзбекистонни ёшлар мамлакати, десак асло янглишмаймиз. Бугунги учрашувда ҳам мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати қандай амалга ошириляпти, бу соҳада қандай муаммолар бор, уларни қандай ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида ёшлар билан фикр алмашиб ва келгусида бу борада қилиниши лозим бўлган вазифаларни ўз олдимга мақсад қилиб қўйилиши хақида тушунчалар берилди.

Очиқ мулоқот сўнггида ёшларни қизиқтирган барча саволларга депутат томонидан атрофлича жавоб берилди.

  • Кўрилди
    479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+