Ҳунарманд, дизайнер Дилнозахон Мирзаева Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичида иштирок этади

20.06.2022, 16:09

Ҳунарманд, дизайнер Дилнозахон Мирзаева Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичида иштирок этади

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Андижон туман босқичи ўтказилди.

Дастлаб тадбиркор, ҳунарманд ва фермер хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди. Иштирокчилар ўзаро тажриба алмашди.

Ҳамкор ташкилотлар ва халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларидан иборат ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, уларни адолатли баҳолаб боришди.

-Туманимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган хотин-қизларимиз талайгина. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, меҳнатларини рағбатлантириш, эркин фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратиш бизнинг асосий вазифамиздир, – дейди O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаш раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, халқ депутатлари Андижон туман Кенгаши депутати Фотимахон Алижонова. Шу боис, танлов давомида ҳар бир иштирокчининг иши билан яқиндан танишиб, уларни муносиб баҳолаб бордик.

Танловда “Саноат” МФЙда фаолият юритаётган ҳунарманд, декаратив сунъий гуллар устаси, дизайнер Дилнозахон Мирзаева фаолияти эътироф этилиб, 1-ўринга муносиб топилди.

-Тўғриси, камтарона меҳнатимни юксак баҳолаб, 1- ўринга лойиқ топишганидан жуда хурсанд бўлдим, - дейди Дилнозахон Мирзаева - Энди танловнинг вилоят босқичида қатнашиб, фахрли ўринларни олишга ҳаракат қиламан. Зотан, тадбиркор аёлларни рағбатлантиришга қаратилган мазкур танлов нафақат мени балки барча иштирокчиларни тўлқинлантириб юборди.

Танлов сўнгида ғолиб ва совриндорларга O`zLiDeP Андижон туман Кенгашиниг диплом ва эсталик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    350
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+